Сотув жараёни: Сотув функциясини танлаш, кейин зарур товарни танлаш, товар саватчага тушади, саватчада товар номи ва сонини текшириш мумкин, худди шундай чегирма ҳам тақдим этиш мумкин, ундан кейин Тўлов функциясига босиш керак бўлади, шундан сўнг дастур тўлов усулларини танлашни кўрсатади (нақд пулда, нақд пулсиз Uzcard, ва бошқа тўловлар Upi, Мир, Mastercard, Visacard, Humo). Тўловни тасдиқлайсиз ва чекни чоп этасиз. Чекда қуйидагилар акс этади: сотувчининг юридик номи, манзил, сана, вақт, кассир исми, товар номи, сони, товар нархи, чегирма, агар чегирма кўзда тутилган бўлса, ҚҚС, энг сўнгги тўлов қиймати ва чекни ҳақиқийлигини Ofd.uz сайти орқали текшириб кўриш учун QR-код.